Юртимиздаги баъзи оммавий ахборот воситаларида айни пайтда Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 28 декабрь куни Афғонистон билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Мазкур хабарларга манба сифатида Туркманистон футбол федерациясининг расмий сайти кўрсатилган.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси бу хабар нотўғри эканлигини маълум қилади. Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Афғонистон билан ўртоқлик ўйинни ўтказмайди.
Туркиядаги йиғин давомида битта назорат учрашуви ўтказилиши режалаштирилган. Бу назорат учрашуви ёпиқ тарзда бўлиб ўтади. Қайси жамоага қарши нечанчи санада ўтказилиши ЎФА расмий сайти орқали маълум қилинади.
Ўз ўрнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимиздаги оммавий ахборот воситаларидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан боғлиқ аниқ ва тўғри маълумотларни фақат ташкилот расмий сайтидан ёки ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифларидан олишни тавсия қилади.






