Ўзбекистоннинг Россиядаги Элчихонаси Консуллик бўлими берган маълумотга кўра 2018-йилнинг 16-декабрь куни Москва вилоятининг Домодедово шаҳрида бахтсиз ҳодиса содир бўлиб, унинг оқибатида Шестово қишлоғида қурилаётган меҳмонхона биносида бир нечта чет эл фуқаролари ис газидан заҳарланган.
Улар орасида икки нафар Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор:
1. Қаюмов Ирисбек Оловердиевич, 1990-йил 14-мартда Андижон вилоятида туғилган;
2. Жабборов Шерзод Неъматжонович, 1975-йил 13-апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган.
Ҳозирда Ўзбекистон Элчихонаси Россиянинг тегишли ҳокимият идоралари билан амалий алоқаларни ушлаб турибди.






