Ироқлик Тинчлик йўналиши бўйича Нобель мукофоти совриндори жарроҳ Надя Мурод мукофот пулини ўз мамлакатида шифохоналар қцришга сарфламоқчи, деб хабар қилди РИА Новости нашри.
“Нобель мукофотидан келган маблағлар Синжар шаҳрида касалхона қурилишига сарфланади. Бу билан бемор кишиларга, айниқса, ИШИД жангарилари томонидан зўрланган аёллар, қизлар, беваларга ёрдам қўлини чўзмоқчиман”, - дейди Надя.






