АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади

'Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни табриклади'ning rasmi

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни Қозоғистон мустақиллиги куни билан табриклади, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь - Қозоғистон Республикаси Мустақиллиги куни билан Президент Нурсултон Назарбоевни табриклади”, - дейилган расмий хабарда.

Қозоғистоннинг энг катта байрами – Мустақиллик куни 1991 йил 16 декабрдан бошлаб байрам қилина бошланган. Собиқ Иттифоқ республикалари орасида Қозоғистон ўз мустақиллигини энг кеч эълон қилган республикадир.

    Бошқа янгиликлар