Мадриднинг “Реал” жамоаси ҳужумчиси Лука Модрич Лионель Месси ва Криштиану Роналдуларнинг “Олтин тўп” мукофотининг тақдирлаш маросимига келмасликлари борасидаги қарорларига ўз фикрини билдирди, дея хабар қилмоқда Day.Az нашри.
“Уларнинг келмасликлари, бу – уларнинг танлови. Аммо шуниси ҳам борки, мукофотлар қачонки, уларга топширилсагина қимматга эга экан-да. Менимча, бу бошқа футболчиларга ҳурматсизликдир. Агар гап маҳорат ҳақида кетаётган бўлса, мукофотлар Криш ва Мессига топширилсин-у, овоз бериш ўтказилмасин”, - дейди “Олтин тўп” совриндори бўлмиш Лука Модрич.






