Ўзбекистон давлат консерваториясида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан илк бора Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Автоклуб” совғаларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда ЎзА.
Андижон ва Навоий вилоятларига топширилган “Автоклуб” автобусларидан республикамизнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган халқимизга маданий тадбирлар ташкил этиш ва уларнинг маданий савиясини оширишда фойдаланилади.

Авваллари, чекка ҳудудларда бирор тадбирлар ташкил этсак, машина, транспорт топиш муаммо бўлар, анчайин қийналар эдик – дейди Андижон вилоят маданият бошқармаси бошлиғи Марҳабо Сатторова. Ҳаммага маълумки, Андижон вилояти аҳолиси зич жойлашган ва жудаям санъатсевар халқ. Бугун бизга топширилган Президент совғаси бўлмиш “Автоклуб” автобусларидан вилоятимизнинг чекка ҳудудлари аҳолиси учун тадбирлар, учрашувлар ташкил этиш, халқимизга маданий хизмат қилишда фойдаланамиз. Биз юртбошимиз ва вазирлик мутасаддиларидан жудаям миннатдормиз.









