Франциянинг Страсбург шаҳридаги янги йил бозорида бундан 2 кун аввал содир бўлган террорчилик ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган хотира маросими бўлиб ўтмоқда, деб хабар берди РИА Новости нашри.
Маросимда қурбонларнинг яқинларидан ташқари, кўп сонли шаҳар аҳолиси иштирок этди. Бу ерда барча дин вакиллари тўпланишди. Одамларнинг таъкидлашича, ушбу воқеа шаҳар аҳолисини бирлаштирган.






