АсосийDunyo

Украина НАТО дан Қора денгизга кузатувчи миссия юборишини сўради

'Украина НАТО дан Қора денгизга кузатувчи миссия юборишини сўради'ning rasmi

Украина ҳукумати НАТОдан Қора денгизга кузатувчи миссия юборишини сўрамоқда, деб хабар берди РИА новости нашри.

Бу ҳақда мамлакат раҳбари Пётр Порошенко Иттифоқ бош котиби Йенс Столтенберг билан учрашув чоғида таъкидлаган. Президент Порошенконинг сўзларига кўра, бу кузатув Украинага Россия таҳдидларидан ҳимояланиш учун керак. "Украина иттифоқчилари Россиянинг ҳаракатларига жавобан мураккаб ва қатъий чоралар кўриши керак "дейди Украина раҳбари. НАТО бош котиби эса ўз навбатида Украинани қўллаб- қувватлаш учун барча чоралар тайёрлигини билдирди.

    Бошқа янгиликлар