Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида волейбол бўйича эркаклар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Ушбу мусобақада юртимиз шарафини “Ориент” жамоаси ҳимоя қилмоқда.
Вакилларимиз дастлабки турда мезбонлар – “Буревестник Алмати” жамоасига қарши ўйин ўтказишди ва 0:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Иккинчи учрашувда эса Қирғизистоннинг “Бишкек” жамоаси 3:0 ҳисобида мағлуб этилди.
Бугун волейболчиларимиз Туркманистоннинг “Бинагар” жамоасига қарши баҳс ўтказсалар, эртага Россиянинг “Медина Атлетик” клуби билан учрашув кутиб турибди.






