2018 йилнинг 10-15 декабрь кунлари Озарбайжон Республикасининг Боку шаҳрида математика, физика ва химия фанларидан 16 ёшгача бўлган ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтаётган олимпиадада Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан юборилган бухоролик 3 нафар ўқувчилар математика ва физика фанларидан 3 та кумуш медални қўлга киритишди.
Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган 1-сонли ихтисослашитирилган давлат умумтаълим мактабидан 9-синф ўқувчилари Исмоилов Дониёр, Остонова Севара ва 8-синф ўқувчиси Ражаббоев Лазизбеклар иштирок этишмоқда. Улар жами 12 та давлатдан 112 нафар ўқувчилар орасида ғолибликни қўлга киритди. 2013 йилдан бери ўтказилаётган мазкур олимпиадада илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон Республикаси ёшлари мазкур олимпиадада умумжамоа ҳисобида 2 ўринни эгаллади.






