Тошкент халқаро аэропорти очиқ ва белгиланган тартибда ишламоқда. Бу ҳақда Uzbekistan Airways хабар берди.
Uzbekistan Airways барча йўловчиларга оқ йўл ва қулай об-ҳаво шароитларини тилаган.
Эслатиб ўтамиз, ноқулай об-ҳаво туфайли Тошкент, Фарғона, Урганч ва Нукус халқаро аэропортлари вақтинча ёпилгани ҳақида хабар берган эдик.






