Бугун Давлат хизматлари агентлигига асос солинганлигига 1 йил бўлди. Ушбу сана муносабати билан мамлакатимизнинг барча Давлат хизматлари марказлари ташриф буюрувчиларга байрамона кайфият улашди.
Самарқанд вилояти бошқармаси ходимлари ҳам ушбу кунни ўзгача нишонлашди. Улар Агентликни бир йиллиги муносабати билан шар учиришди ва баландлигидан табриклашди!

Маълумот учун: вилоятда жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига 409 минг 254 давлат хизматлари кўрсатилди, 23 минг 252 тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилди. Шунингдек, 57 та чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтди.
Бундан ташқари, марказлар ташкил этилгандан буён аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва соҳада юз бераётган ўзгаришларни етказиш борасида жойларда 5 600 дан ортиқ тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Ушбу тадбирлар давомида 2400 дан зиёд фуқаро сайёр тартибда тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Сайёр тадбирлар давомида Нуробод туманининг Жом қишлоғида, Жомбой туманининг олис ҳудудларида яшовчи 340 га яқин фуқарога паспорт, туғилганлик ва ўлим, қайта никоҳ гувоҳномаси, тадбиркорликни рўйхатдан ўтказиш ва кадастр ҳужжатлари берилди.






