Кеча оқшом ўтказилган Европа чемпионлар лигасининг гуруҳ босқич олтинчи тур учрашувларидан сўнг нимчорак финалга чиққан 15та жамоанинг номи маълум бўлди, деб хабар бермоқда Оламспорт нашри.
Унга кўра қуйидаги жамоалар ЕЧЛнинг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритиб улгурган:
«Атлетико», «Барселона», «Реал» (ҳаммаси — Испания), «Бавария», «Боруссия», «Шальке» (ҳаммаси — Германия), «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед», «Ливерпуль», «Тоттенхэм» (ҳаммаси — Англия), «Рома», «Ювентус» (ҳаммаси — Италия), «Аякс» (Нидерландия), «Порту» (Португалия), ПСЖ (Франция).
Бугун F гуруҳида сўнгги йўлланмаси соҳиби маълум бўлади. Унда «Лион» ва «Шахтёр» 1/8 финалга чиқиш учун кураш олиб боради. Нимчорак финалга қуръа ташлаш маросими 17 декабрь, душанба куни бўлиб ўтади.






