АсосийJamiyat

12 декабрь куни Тошкентнинг икки кўчасида ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилади

'12 декабрь куни Тошкентнинг икки кўчасида ҳаракатланиш вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси томонидан шаҳримизда куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда бартараф этиш чора-тадбирлари давом этмоқда.

Тадбир доирасида ёғингарчилик оқибатида ижтимоий соҳа объектлари томонидан шаҳар кўчаларида содир бўлаётган тошқинларнинг олдини олиш вазифаси белгиланган.

Шу боис дренаж тизимини яхшилаш борасидаги таъмирлаш ишлари Юнусобод туманининг Янги шаҳар, Амир Темур кўчалари ҳамда Олмазор туманининг Кичик халқа йўли кўчаларида амалга оширилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, Чингиз Айтматов (эски Бодомзор йўли) кўчаси ва Осиё кўчалари 12 декабрь куни 10:00дан 13:00га қадар ёпилади.

Бу ишлар Мирзо Улуғбек туманининг Фазо кўчасида давом эттирилади.

    Бошқа янгиликлар