АсосийSport

Самарқандда бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди

'Самарқандда бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати старт олди'ning rasmi

Эркаклар ўртасидаги бу йилги Ўзбекистон чемпионатига Самарқанд шаҳри мезбонлик қилади, деб хабар берди МОҚ матбуот хизмати.

Бугун шаҳардаги Олимпия захираларини тайёрлаш марказида баҳсларга старт берилди.

Мусобақада юртимизнинг турли худудларидан 277 нафар чарм қўлқоп устаси иштирок этмоқда. Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматининг хабар беришича, беллашувларда Ҳасанбой Дўсматов, Иқболжон Холдоров, Рустам Тўлаганов, Бобоусмон Батуров, Миразиз Мирзаҳалилов каби боксчиларимиз ҳам совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.

Баҳслар 8 та вазн тоифасида (-52, -57, -63, -69, -75, -81, -91, ва +91 кг) ўтказилади. Чемпионат 17 декабрга қадар давом этади.

    Бошқа янгиликлар