Хитой жанубидаги Чунсин шаҳрида йўловчи ташувчи автобус баландлиги 60 метр бўлган кўприкдан дарёга қулади, деб хабар берди РИА новости нашри.
Ҳодиса оқибатида 2 киши қурбон бўлгани хабар қилинмоқда. ТАСС нашрининг берган хабарига қараганда, автобус қарама-қарши йўналишдан келаётган машина билан тўқнашиб кетган ва кучли зарба туфайли пастга қулаган.
Воқеанинг тўлиқ тафсилотлари ўрганилмоқда. Бортдаги йўловчиларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас. Маҳаллий полиция ва дарё қутқарув хизмати қидирув-қутқарув амалиётини бошлаган.






