АсосийDunyo

Бразилияда президент сайловларининг иккинчи тури ниҳоясига етди

'Бразилияда президент сайловларининг иккинчи тури ниҳоясига етди  'ning rasmi

Унинг натижаларига кўра, Жаир Болсонару ғолиб бўлди, деб хабар берди ТАСС нашри.

У 55,13 фоиз овоз тўплаган. Янги президент 2019 йил 1 январдан лавозимини бажаришга расман киришади.

Бразилиянинг амалдаги президенти Мишел Темер 29 октябрдан Болсонаруга ҳокимиятни топширишни бошлашини айтган. Болсонарусайловга тайёргарлик давомида берган барча ваъдаларини бажаришини айтган.

"Мени қўллаб-қуватлаганлардан жуда миннатдорман. Конституцияни демократияни, озодликни ҳимоя қилишга ваъда бераман. Менинг вазифам мамлакат тақдирини яхши томонга ўзгартиришдан иборатдир", - деди у берган интервьюсида.

    Бошқа янгиликлар