АсосийJinoyat

​Аёллар ўртасидаги жанжал қон тўкилиш билан якунланди

'​Аёллар ўртасидаги жанжал қон тўкилиш билан якунланди'ning rasmi

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида жанжал юз берган, хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, 2018 йил 26 октябрь куни Юрчи маҳалласида яшовчи Н.И. (исмли аёл) Бобур маҳалласида жойлашган савдо мажмуаси ошхонасида ўзаро жанжал сабаб таниши, Саноатчилик маҳалласида яшовчи С.И. (исмли аёл)га пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада С.И. касалхонага ётқизилган. Н.И. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар