Иорданияда Ўлик денгизга яқин жойда кўнгилсизлик содир бўлди, деб хабар қилди Lenta.ru нашри.
Гап шундаки, мазкур ҳудуддда сув сатҳи кутилмаганда кўтарилиб кетган. Тошқин натижасида эса 18 нафар мактаб ўқувчиси ва ўқитувчилар ҳалок бўлган. Қурбон бўлган болаларнинг аксарияти 14 ёшли ўсмирлардир. Полиция верталёт ёрдамида 34 кишини қутқариб қолишга муваффақ бўлди. Жараён давомида қутқарувчиларнинг ўзи ҳам жароҳат олган. Ҳудудудга автобусларда 37 нафар мактаб ўқувчилари ҳамда яна кўплаб оилалар сайёҳат учун келган эди.






