Афғонистонда парламент сайловлари якунланди, деб хабар бермоқда РИА Новости нашри.
Мустақил сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайловларда 3 млн.дан ортиқ ёки мамлакатдаги 8,8 млн. сайловчининг учдан бир қисмига яқини иштирок этди. Ғазни ва Қандаҳорда хавфсизлик нуқтаи назаридан сайловлар кейинроқ бўлиб ўтади.
Афғонистон ИИВ раҳбари Воис Аҳмад Бармакнинг маълум қилишича, сайлов кунида портлашлар натижасида 28 киши ҳалок бўлди, 100дан ортиқ киши жароҳатланди. Мамлакатда бир кун ичида теракт ва қўлбола бомбалар портлаши билан боғлиқ 200 га яқин ҳолат қайд этилган. Мазкур портлашлар учун жавобгарликни Афғонистондаги ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.






