Нидерландиянинг собиқ бош вазири Вим Кок 80 ёшида вафот этди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
У бош вазир лавозимини 1994 йилдан 2002 йилгача эгаллаган. Маълум қилинишича, Кокнинг ўлимига юрак хасталиги сабаб бўлган. Вим Кок Амстердамдаги шифохонада оиласи қуршовида ҳаётдан кўз юмган. Шунингдек, Кок 1989 йилдан 1994 йилгача Нидерландия молия вазири лавозимини эгаллаган.






