Филиппиннинг машҳур Боракай ороли сайёҳлар учун яна қайта очилишига тайёргарлик кўрилмоқда, дея маълум қилмоқда Лайф нашри.
Ушбу орол мамлакат президенти Родриго Дутертенинг буйруғига биноан жорий йилнинг апрель ойида барча учун расман ёпилган эди. Бунга эса Брокайнинг табиати ифлослангани сабаб бўлган. Бир неча ой давомида ҳудудда тозалаш ва профилактика ишлари олиб борилди. Соҳиллардан чиқиндилар йиғиб олинган бўлса, сув эса бегона ўтлардан тозаланган.
Қувурлар ҳам қайта таъмирланиб, канализация сувларининг оролга тўкилмаслиги учун чоралар кўрилган. 26 октябрдан бошлаб орол барча сайёҳлар учун расман очилади. Ёғингарчилик мавсуми бошланаётган бўлишига қарамай, бу ерга туристлар келишни бошлашмоқда.






