Молия вазирлиги Ғазначилигида "Ёқилғи энергетика соҳасидаги ислоҳотлар самарадорликка эришиш учун шароит яратиш асосида ижтимоий масъулиятни кучайтириш" мавзусидаги очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – молия вазири Жамшид Қўчқоров электр энергияси нарихи ўсиши сабабларини изоҳлади, деб ёзмоқда ЎзА.
"Ўзбекистонда ҳар йили ўрта ҳисобда 64 миллиард КВТ/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Шундан 83 фоизи табиий газни ишлатиш орқали. Иссиқлик электростанциялари ва иссиқлик электроцентралларида 1 КВТ/соат элект-энергиясининг ишлаб чиқариш таннархи 193,2 сўмни ташкил этади, сотиш нархи эса – 228,6 сўм, қўшилган қиймат солиғини чиқариб ташлаганда 190,5 сўм. Демак, ҳар бир КВТ/соат электр-энергиясини сотишдан "Ўзбекэнерго" АЖ 2,7 сўм зарар кўради", - деди Ж.Қўчқоров.






