Белгиялик сиёсатчилар гуруҳи Брекситдан аввал Европа Иттифоқининг "Brexit" музокарачиси Мишел Барниер билан Брюссел шаҳрида учрашиб, Европа божхона иттифоқининг яхлитлигини бузмасдан, барча чегаралар бўйлаб, савдо-сотиқни қандай қилиб давом эттиришни муҳокама қилишди ва шунга доир баъзи ҳужжатларни тақдим этишди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.
Парламентнинг консерватив аъзоси Овен Патерсонинг маълум қилишича, Барниерга тақдим қилинган ҳужжатда Ирландия ва Британия чегарасини ҳал қилиш, мавжуд умумий техникадан қандай тартибда фойдаланиш масалалари қайд этилган. Англия бош вазири Тереза Мей Шимолий Ирландиянинг Божхона иттифоқида қолиш таклифини рад этган. Чунки бу ҳолат Британиянинг қолган қисми билан савдо қилиш учун тўсқинликларни келтириб чиқариши мумкин.






