Колумбияда ер кўчкиси содир бўлди, деб хабар бермоқда 7News нашри.
Кўчки мамлакатнинг асосий нефтни қайта ишлаб чиқариш заводи олдида рўй берган. Бу ҳолат унга яқин бўлган аҳоли пунктига ҳам таъсир кўрсатди. Маҳаллий оммавий ахборот воситалари камида 9 киши табиий офат қурбони бўлганини хабар қилмоқда. Шунингдек, жароҳат олганлар сони ҳам кўпчиликни ташкил этади. Қидирув-қутқарув ишлари ҳамон давом этмоқда.






