Бугун 19 октябрь куни Тошкент вақти билан 18:25 (19.10.2018 да 13:25 Гринвич бўйича) Тожикистонда зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Координаталар 38,50 градус шимолий кенглик, 71,29 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,1. Чуқурлик ҳ=31 км. Тошкентгача масофа 355 км жанубий-шарқий йўналиш бўйича.
Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:
Тошкент: 355 км.; 2 балл;
Наманган: 280 км.; 2 балл;
Андижон: 269 км.; 2 балл;
Фарғона: 214 км; 2 балл;
Гулистон: 308 км.; 2 балл;
Жиззах: 347 км.; 2 балл;
Самарқанд: 395 км.; 2 балл;
Термиз: 380 км.; 2 балл.
Республиканинг бошқа ҳудудларида зилзила қайд этилмади.
Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.






