Австралиялик Люси Виланд (Lucy Wieland) пул йиғиб олиш мақсадида ёлғондан саратон касаллигига чалинганини айтгани учун ҳибсга олинди, дея хабар қилмоқда Daily Mail нашри.
18 октябрь куни Виланд Квинсленд судида судланди. У фирибгарликда айбланган. Гап шундаки, у ижтимоий тармоқлар орқали сохта касаллиги учун маблағ йиғмоқчи бўлган. Суд иши давом этмоқда.






