Тошкент метрополитенининг «Халқлар дўстлиги» бекатида бир томонга чиқиш йўли бир ой давомида — 20-октябрдан 20 ноябргача ишламайди.
Йўловчилар Ислом Каримов кўчасига чиқишдан вақтинча фойдалана олмайди. Иккинчи чиқиш йўли одатий тартибда ишлайди.
Бу давр мобайнида бекатдаги эскалаторлар капитал таъмирланади.
Метрополитен маъмурияти тошкентликлар ва пойтахт меҳмонларидан вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради.






