2018 йили Россия Федерациясида бўлиб ўтган футбол бўйича жаҳон чемпионати мамлакат иқтисодиётига қай даражада таъсир ўтказиши маълум бўлди, дея хабар бермоқда ТАСС нашри.
Ушбу чемпионат Россия иқтисоди, хусусан, ЯИМга беш йил давомида таъсир ўтказиши тахмин қилинмоқда. Айтиш керакки, бундан келадиган фойданинг учдан бир қисми туризм соҳасига тўғри келади.






