Афғонистонда навбатдаги портлаш рўй берди, дея маълум қилмоқда РИА Новости нашри.
Портлаш Лашкаргоҳ шаҳрида парламент номзодлигига сайловлар пайтида рўй берган. Бу сафар афғон сиёсатчиси Жаббор Қаҳрамон қурбон бўлган. Шунингдек, яна етти киши ҳам ҳалок бўлган.
Портлашни уюштирганликда айбланаётган уч киши қўлга олинган.






