АсосийDunyo

Яманда ичида йўловчилар бўлган микроавтобусларга ҳужум уюштирилди

'Яманда ичида йўловчилар бўлган микроавтобусларга ҳужум уюштирилди'ning rasmi

Яманнинг Худайдо вилоятида салонида одамлар бўлган микроавтобусларга ҳужум қилинди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Берилган зарба оқибатида 15 киши ҳалок бўлди. Шунингдек, яна 20 киши яраланди. Бу ҳақда БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилмоқда. Воқеа Жабал ар-Рас туманида содир бўлган. Хабарларга кўра, жароҳатланган бир неча киши маҳаллий шифохоналарга етказилган. Ким зарба берганига аниқлик киритилмаган. Ҳужумни ким амалга оширгани ҳам ҳозирча маълум эмас.

    Бошқа янгиликлар