Испания ва Португалияга “Lesli” тропик тўфони ёпирилди, деб хабар берди ТАСС нашри.
Португалиянинг Фигерия да Фош шаҳрида пўртана туфайли 27 киши жароҳат олган. Бўрон туфайли юзлаб уйлар электр энергиясисиз қолди. Шамол тезлиги соатига 176 км тезликка етган. Мамлакатнинг 13 та туманида хавфнинг қизил даражаси эълон қилинди. Дарахтларнинг қулаши оқибатида мингдан ортиқ ЙТҲлар содир бўлган.Коимбра шаҳри эса офатдан энг кўп жабр кўрган ҳудуддир.






