Россияда куз фаслига хос бўлмаган ноодатий об-ҳаво шароити ҳукм сурмоқда, деб хабар берди РИА Новости нашри.
Одатга кўра, октбярь ойида ёғингарчилик ва салқин ҳаво кузатилар эди. Аммо бу йил кузнинг қоқ ярмида кунларнинг иссиқлиги россияликларни ҳайрон қолдирмоқда. Одамлар илиқ ва қуруқ ҳаводан роҳатланаётганларини таъкидлашмоқда. Метерология соҳаси вакиллари эса ушбу ҳарорат келаси ҳафтада ҳам давом этиши мумкинлигини хабар қилишмоқда. “Офтоб чиқиб турганини кўриб кайфиятим кўтарилди. Табиат ҳам чиройли. Маза қилиб, сайр қиляпман. Қиш ҳам шундай ўтишини хоҳлайман”, деди тоза ҳавода сайр қилиб юрган россияликлардан бири.






