АсосийJamiyat

Пахта теримидаги камчиликлар сабабли 100 дан ортиқ раҳбар жазоланди

'Пахта теримидаги камчиликлар сабабли 100 дан ортиқ раҳбар жазоланди'ning rasmi

14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида пахта йиғим-теримига бағишланган селектор йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Kun.uz».

Йиғилишда бош прокурор Отабек Муродов, президент админстрацияси раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов ҳамда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Зоир Мирзаев нутқ сўзлаган.

Йиғилиш кескин танқидий руҳда ўтган. Маълум қилинишича, аксар туманларда иккинчи терим бошланиб кетганига қарамасдан пахта режаси 60 фоиздан ошмаган, айрим ҳудудларда режа 25-40 фоиз атрофида қолмоқда.

Маълум қилинишича, президентнинг махсус қарори асосида жойларда сектор раҳбарлари (туман ҳокими, прокурор, ИИБ бошлиқлари, ДСИ бошлиқлари) бўлган 100дан ортиқ кишига нисбатан интизомий чора (ишдан бўшатиш, икки ойлик маошдан маҳрум этиш, ҳайфсан) қўлланилган.

Жумладан, пахта терими вақтидаги сусткашликлари учун 10дан ортиқ туманда прокурорлар, 10дан ортиқ туманда ИИБ бошлиқлари ишдан кетган, солиқчилар орасида эса ишдан олинганлар сони кўпроқ.

    Бошқа янгиликлар