Машҳур рэпер Кёртис Жексон (50 Cent) Конор Макгрегор билан кечган жанг учун Ҳабиб Нурмагомедовнинг гонорари ушлаб турилганини адолатсизлик деб ҳисоблади, деб хабар қилмоқда Day.Az нашри.
Шу боис рэпер Ҳабибга 2 млн. доллар таклиф қилган.
Айниқса, Конорга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмагани 50 Centнинг ғазабини қайнатган.
Жавоб тариқасида Ҳабиб рэперни Доғистонга таклиф қилган ва унинг таклифини ўйлаб кўришини айтган.
“Агар ҳақиқий эркаклар қаерда яшашини кўрмоқчи бўлсанг, сени Доғистонга таклиф қиламан. АҚШга борганимда, сенга хабар бераман. Қўллаб-қувватлаганинг учун ташаккур, сен чинакам эркаксан!” – дея ёзган Нурмагомедов.






