Навоийда катта миқдордаги пул маблағини ўзлаштирган фирибгар раҳбарга жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.
"2018 йил 11 октябрь куни Навоий шаҳрида яшовчи А.А. ИИБга мурожаат қилиб, 2017 йил июнь ойида ўзи ишлайдиган корхона раҳбари, Зарафшон шаҳрида яшовчи С.Т. уни ишончига кириб корхона томонидан Кармана тумани ҳудудида қурилаётган кўп қаватли уйларнинг сотувидан тушган 1 миллиард сўм миқдоридаги пулларни банкнинг хисоб рақамига кирим қилмай пулларга қурилиш моллари сотиб олганлигини айтгани ва шу орқали пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлигини маълум қилган", - дейилган хабарда.
С.Т. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






