Қозоғистон 2019-2021 йиллар оралиғида трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро дарёлардан фойдаланиш ва қўриқлаш бўйича Конвенция Бюросига раислик қилади.
Қозоғистон қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматининг хабарига қараганда, бу ҳақда трансчегаравий сув оқимлари ва халқаро дарёлардан фойдаланиш ва уни қўриқлаш бўйича Конвенция томонлари учрашувининг саккизинчи сессияси чоғида маълум қилинди. Анжуманда 600 дан зиёд экспертлар, БМТ аъзолари бўлган 90 мамлакат вазирлари, халқаро ва ноҳукумат ташкилотлар вакиллари уч кун мобайнида иқлим ўзгаришига мослашиш, сув ресурслари, озиқ-овқат, энергия ва экотизимлар ўртасидаги алоқалар, трансчегаравий сув ҳамкорлиги фойдалари ва молиялаштириш масалаларини муҳокама этишади.
Матбуот хизмати ахборотига кўра, иккита ҳужжат — “Конвенцияни глобал даражада амалга ошириш Стратегияси” ва “Конвенциянинг 2019-2021 йиллардаги иш дастури” қабул қилиниши кутилмоқда.
Трансчегаравий сув оқимлари бўйича Конвенция, бу трансчегаравий сувлардан оқилона фойдаланиш ва ҳимоялаш бўйича ҳуқуқий базани яратувчи халқаро ҳужжатдир.






