Хитойнинг шимолий ҳудудларига қалин қор ёғди, деб хабар берди РЕН ТВ.ру нашри.
Бир нечта провинцияларга тушган қор ўзи билан совуқ ҳаво оқимини олиб келган. Бу жойларда ҳарорат Цельций шкаласи бўйича 0 га тушиб кетган. Қорнинг қалинлиги 10 сантиметрга етган. Кутилмаган совуқ об-ҳаво маҳаллий аҳолини ҳайратга солмоқда. Айримлар қорни кўриб шунчаки ҳайронлигини айтаётган бўлса, яна баъзилар, айниқса, фермерлар ҳосилни йиғиб олишга улгурмаганидан ташвишда.






