АсосийDunyo

Чувашияда катта ЙТҲ содир бўлди

'Чувашияда катта ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Россия Федерациясининг Чувашия Республикасида катта ЙТҲ содир бўлди, деб хабар бермоқда РИА Новости нашри.

Гап шундаки, юк машинаси ва микроавтобус ўзаро тўқнашган. Натижада эса 12 киши ҳаётдан кўз юмди. Бундан ташқари, фожиа оқибатида 10 киши турли даражада жароҳат олган. Йўл-транспорт ҳодисаси М7 “Волга” трассасида рўй берди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеага “Мерседес” юк машинаси ҳайдовчиси айбдор. Сабаби, у тақиқланган жойда қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган. Микроавтобус эса ўз йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган эди.

    Бошқа янгиликлар