Мексика полицияси 20 нафар аёлни ўлдиришда гумон қилиб эр-хотинни ҳибсга олди, деб хабар берди РИА Новости нашри.
Бу жуфтлик қотиллик билан бирга, 2 нафар чақалоқни ҳам сотишга уринган. Гўдаклар соғ-саломат ўз оилаларига топширилган. Полиция берган маълумотга қараганда, улар жиноятчиларни бедарак йўқолган аёлларни қидириш вақтида қўлга олишган. Жиноятчилар ўз қурбонларининг тана аъзоларини шаҳарнинг турли ҳудудларига кўмишган. Қотиллик сабаблари ҳозирча номаълум.






