АсосийJamiyat

“Самарқанд шеър оқшомлари” туркийзабон ёшлар анжуманида иштирок этишни хоҳлайсизми?

'“Самарқанд шеър оқшомлари” туркийзабон ёшлар анжуманида иштирок этишни хоҳлайсизми?'ning rasmi

Адабиётга, шеъриятга ошномисиз?

Ижод билан шуғулланасизми?
Ундай бўлса, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги Республика ёш ижодкорлар Кенгаши сизга имконият беради.

14-16 ноябрь кунлари кўҳна Самарқандда “Самарқанд шеър оқшомлари” туркийзабон ёшлар анжумани бўлиб ўтади.

Анжуманда турли республикалардан ташриф буюрган ижодкор-ёшларнинг ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Сиз ҳам шеърият майдонида ўзингизни синамоқчи бўлсангиз, қуйидаги ҳужжатларни 25-октябрга қадар +998954757572 телеграм манзилига юборинг:
1. Ижодингиздан бешта намуна (фақат шеър);
2. Паспорт нусхаси;
3. Телефон рақами.

Батафсил маълумот учун тел: +998954757572

    Бошқа янгиликлар