Ҳиндистон шимолида йўловчи поезди релсдан чиқиб кетиши оқибатида 30 киши турли даражада жароҳат олган, қурбонлар 7 нафар, деб хабар беради NDTV телеканали.
Теканал маълумотларига кўра, бахтсиз ҳодиса бугун эрталаб Уттар-Прадеш штатининг Рай-Барели шаҳрида содир бўлган.
Қайд этилишича, ҳозирда воқеа жойида қутқарувчилар иш олиб бормоқда. Жабрланганлар шифохонага етказилган. Вақт ўтган сайин курбонлар сони ошиб бориши мумкин.







