АсосийJamiyat

Наманганда "Дамас" автомашинаси юк поезди билан тўқнаш келди, 2 киши ҳалок бўлди

'Наманганда "Дамас" автомашинаси юк поезди билан тўқнаш келди, 2 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

8 октябрь куни, соат 09:30ларда Поп тумани Уйғур қишлоғи ҳудудида жойлашган қўриқланадиган темир йўл кесишмасида давлат рақами 50 A 687 LA “Дамас” автомашинаси светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, “Қўшминор-Поп-2” йўналиши бўйича ҳаракатланаётган 3008-сонли юк поезд билан тўқнашув содир этган.

Бу ҳақда Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида “Дамас” автомашинасида бўлган 2 нафар фуқаро вафот этган ва 5 нафар фуқаро тан жароҳати олган.

    Бошқа янгиликлар