Шу йил 12 октябрь куни соат 9:00 дан бошлаб Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов раҳбарлигида вилоят ташкилотлари мутасаддилари билан биргаликда Самарқанд шаҳри аҳолиси учун Тошкент ахборот технологиялари университетининг Самарқанд филиали қошидаги академик лицей биносида сайёр қабул ўтказилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди.
Сайёр қабулда ўзингизни қийнаётган муаммо, таклиф ва мулоҳазалар билан мурожаат қилишингиз мумкин.
Манзил: Самарқанд шаҳри, Сартепа массиви, Туркистон кўчаси, 3-уй.
Мўлжал: Трамвай йўлининг охирги ҳалқаси.
Маълумот учун телефон: 0(366)-235-62-36






