АсосийSport

Буэнос-Айрес 2018. Нилуфар Ермагамбетова бронза медали соҳибаси

'Буэнос-Айрес 2018. Нилуфар Ермагамбетова бронза медали соҳибаси'ning rasmi

Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда.

Кеча таэквондочимиз Улуғбек Рашитов кумуш медални терма жамоамиз ҳисобига қўшиб қўйганди.

Бугун эса дзюдочимиз Нилуфар Ермагамбетова совриндорлар қаторидан ўрин олди. Ҳамюртимиз илк жангида панамалик рақибасини мағлубиятга учратди.

Ярим финалда эса мўғулистонлик спортчига имкониятни бой берди. Бронза медали учун кечган жангда эса у Пуэрто-Рико вакиласи Сеири Колонни мағлуб этди ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоасининг ўсмирлар Олимпия ўйинларидаги медаллари сони иккитага етди.

    Бошқа янгиликлар