Веном Ўргимчак-одамсиз ҳам ўз вазифасини аъло даражада бажармоқда, дея хабар бермоқда Gazeta.ru нашри.
Шу кунларда дунё катта экранларига чиқарилган “Веном” суперқаҳрамонлик фильми кинопрокатларда етакчиликни қўлдан бермай келмоқда.
Ҳозирча картина 80 млн. доллар йиғишга муваффақ бўлган. Гарчи картина салбий танқидларга учраган бўлса-да, киноихлосмандлар эътиборидан четда қолганича йўқ.






