АсосийDunyo

АҚШ давлат котиби Шимолий Корея етакчиси билан учрашди

'АҚШ давлат котиби Шимолий Корея етакчиси билан учрашди'ning rasmi

АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инбилан учрашиш учун Пхеньянга етиб келди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Ким Чен Ин ва Помпео ўртасида ўтган учрашувда бир қатор икки томонлама масалалар муҳокама қилинди.Хусусан, томонлар мамлакатлар ўртасида янги саммит ўтказиш имконияти тўғрисида фикр алмашишди.

Шунингдек, Помпео ва Ким Чен Ин Йонбёндаги ядровий объектни бузиб ташлаш ҳамда уруш тугагани бўйича декларацияни қабул қилиш масаласини ҳам муҳокама қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР асосий ракета полигонини бузиш ишларини тўхтатиб қўйганди.

    Бошқа янгиликлар