АсосийDunyo

Афғонистонда жангарилар томонидан ҳужум уюштирилди

'Афғонистонда жангарилар томонидан ҳужум уюштирилди'ning rasmi

Афғонистонинг Вардак вилоятида “Tolibon” радикал ҳаракати жангарилари томонидан ҳужум уюштирилди, деб хабар берди ТАСС нашри.

Бунинг оқибатида энг камида 10 нафар полиция ходими ҳалок бўлди. Маълумотларга кўра, жангарилар Сайидобод туманидаги назорат пунктига ҳужум қилиб, одамларни ўққа тутган. Бунга жавобан полиция ҳам бир неча жангарини йўқ қилди. Манбанинг хабар беришича, толибонлар кўприкни ҳам портлатгани айтилмоқда.

    Бошқа янгиликлар