АсосийJamiyat

Тошкент ҳокимлиги "Мовароуннаҳр" ва "Абдулла Қодирий" кўчалари оралиғида янги йўлни очиш фикридан қайтди

'Тошкент ҳокимлиги "Мовароуннаҳр" ва "Абдулла Қодирий" кўчалари оралиғида янги йўлни очиш фикридан қайтди'ning rasmi

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Facebook’даги саҳифасида пойтахт аҳолисининг кўплаб мурожаатларини ҳисобга олган ҳолда Мизро Улуғбек туманида Мовароуннаҳр ва Абдулла Қодирий кўчалари оралиғида янги йўл очилиши ҳақида маълумот жойлаштирилган эди.

27 сентябрдан ушбу ҳудудда йўл қуриш ишлари бошланди. Ишлар давомида йўл ўтиши режалаштирилган майдоннинг ер остида шаҳарни катта қисмини ичимлик суви билан таъминловчи коммуникациялар борлиги аниқланди.

Мутахассислар фикрига кўра мазкур ҳудудда йўл қурилиши учун ушбу коммуникациялар бошқа ерга кўчирилиши лозим. Кўчириш ишларига эса вақт ва катта маблағ талаб этилади.

Қисқа вақт оралиғида бундай ҳажмдаги ишларларни якунлашнинг иложи ёқлиги сабабли, йўл қурилиши ишлари вақтинча тўхтатилиши маълум қилинади. Ҳозирда бу ҳудудда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар