Хитойнинг Чжэцзян провинциясига Конгрей номли янги тўфон ёпирилиш хавфи бор, дея хабар қилмоқда ТАСС нашри.
Шу сабабли ҳозирда ҳудудда табиий офатга тайёргарлик ишлар олиб борилмоқда. Портлар ёпилган ва кемалар қирғоққа чақиртириб олинган. Маълумотларга кўра, 4,800 та балиқчилар ва 600 та йўловчи ташувчи кемалар фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. Маълумотларга кўра, бўрон кучли бўлиши кутилмоқда. Айни дамда унча кучли бўлмаган шамол ва ёғингарчили кузатилмоқда.






